#Уйда_қол #Ҳаётга_қўшил – Ўзбекистонда совринли спорт челленжи эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бошқармаси ҳамкорлигида «6 апрель – Тараққиёт ва тинчлик йўлида Халқаро спорт куни» муносабати билан юртдошларимиз орасида уй шароитида жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишни кенг тарғиб этиш мақсадида ўзига хос саломатлик акциясини эълон қилади.
#Уйда_қол #Ҳаётга_қўшил челленжида қатнашиш орқали сиз нафақат ўз саломатлигингизни мустаҳкамлайсиз, балки бу орқали қимматбаҳо совғаларни ютиб олиш имкониятига эга бўласиз.
Бунинг учун сиз:
1) карантинда уйда қолиб оила аъзоларингиз билан бирга бадантарбия ва спорт машқларини бажаринг ҳамда уни видеога олган ҳолда ўзингизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингиз (Facebook, Instagram)га жойланг;
2) Ушбу видеони Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари (fb.com/www.sport.uz, instagram.com/minsportuz)га улашинг.
Видеороликларни баҳолашда:
- тақдим этилган видеороликда танлов иштирокчиси ёки унинг оила аъзолари уй шароитида спорт билан шуғулланиш жараёни акс этганлиги;
- уйда спорт билан шуғулланиш жараёнига креатив ёндашуви;
- видеороликнинг сифати;
- иштирокчи(лар)нинг уйда қолиб спорт билан шуғулланишга даъват этган (чақириқ) бўлиши;
- видеороликлар 3 дақиқадан ошмаслигига эътибор қаратилади.
Челленж жорий йилнинг 6-26 апрель кунлари оралиғида ўтказилади. Ҳар тўртинчи кунда челленжнинг уч кунлик ғолиблари аниқланиб, тақдирлаб борилади.
#Уйда_қол #Ҳаётга_қўшил челленжида фаол иштирок этинг ва совғаларни қўлга киритинг.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати
Мавзуга оид
20:18 / 14.01.2023
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
02:32 / 12.02.2021
Ўзбекистондаги спорт иншоотларининг бир кунлик қуввати қарийб 1,5 млн кишини ташкил этади — Адлия вазирлиги
00:18 / 12.02.2021
Ўзбекистондаги мактабларнинг 22,5 фоизида спорт заллари йўқлиги маълум қилинди
19:17 / 22.12.2020