8 апрель куни Ўзбекистонда коронавирус тарқалишига қарши курашиш бўйича республика махсус комиссияси автомобилдан фойдаланишга рухсат талаб қилинмайдиган ҳолатларнинг янги рўйхатини тасдиқлади. 

Қуйидагилар Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхатидан чиқарилди:

  • Президент Администрацияси, Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, суд ва прокуратура органлари шахсий автотранспорт воситалари;
  • Вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар ва бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг таркибидаги ташкилотларнинг ўринбосарларининг хизмат автотранспорт воситалари;
  • Йўл-патрул хизмати автомобиллари ёрдамида кузатилаётган автотранспорт воситалари.

Янги киритилди:

  • Хусусий тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари;
  • Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хизмат ва ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари;
  • Қатор қўмиталар, агентликлар, АЖ, МЧЖ, ДКларга тегишли хизмат, йўловчи ташувчи (вахта автобуслари) ва махсус транспорт воситалари, ташкилотлар томонидан тегишли ички ишлар органларига тақдим қилинадиган автотранспорт воситаларнинг рўйхати ва ҳаракатланиш йўналиши кўрсатилган талабнома асосида (рўйхатнинг 12-банди);
  • Қишлоқ хўжалиги техникалари.

Ўзгарди:

  • Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотлар хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари рўйхатдан чиқарилиб, давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари қолдирилди;
  • Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар — газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, сув оқава ва чиқинди ташишнинг хизмат автомашиналари ўрнига махсус автотранспорт воситалари;