
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати бундай чоралар нима учун қўлланилаётгани борасида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ш.Ибрагимовнинг сўзларини келтирмоқда.
«Биз бу орқали фуқароларимизни имкон қадар уйларида бўлишларини таъминлашни мақсад қилганмиз. Минг афсуски, олиб борилаётган тарғиботларга қарамасдан, фуқароларимизнинг шаҳар кўчаларида бемақсад юришлари кузатилмоқда.

Мазкур ташкил этилган кичик постларда хизмат олиб бораётган ходимлар ана шундай фуқароларга тегишли тушунчалар бериб уларни имкон қадар уйда қолишга чақиришмоқда ҳамда назорат қилишмоқда.
Фуқароларимизга яна бир бор мурожаат қилиб қолган бўлардим: уйда қолиб карантин қоидаларига амал қилиш — касалликка қарши курашишнинг энг самарали йўлидир.
Бу орқали нафақат ўзингиз ва оилангиз, балки миллионлаб кишиларнинг ҳам ҳаётини сақлаб қолишда ҳисса қўшган бўласиз».











