Ўзбекистонда коронавирус юқтириши эҳтимоли юқори бўлган касб эгаларидан тест олина бошланиши мумкин
Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида коронавирус юқтириб олиш эҳтимоли юқори бўлган аҳоли қатламини профилактик лаборатор таҳлиллардан ўтказиб бориш режалаштирилмоқда.
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов коронавирус инфекцияси юқиш эҳтимоли юқори бўлган касблар ҳақида маълумот берди.
«Тиббиётда «касалланиш эҳтимоли юқори бўлган аҳоли қатлами» деган тушунча мавжуд. Бу қатламга касб фаолиятига бевосита боғлиқ одамлар ҳам киради.
Касалланиш эҳтимоли юқори бўлган аҳоли қатлами орасида биринчи ўринда беморлар билан бевосита алоқада бўладиган шахслар – тез тиббий ёрдам ходимлари туради. Чунки улар чақирувга асосан, беморларни кўриш учун боришади.
Шунинг учун, тез тиббий ёрдам ходимлари касалланмаслиги учун улар махсус тайёргарликдан ўтказилган, биринчи ёрдам кўрсатиш жараёнида жойдаги эпидемияга қарши тадбирларни ташкил қилиш бўйича малакага эга», – деди Баҳром Алматов 10 апрель куни АОКАда ўтказилган брифингда.
Унинг сўзларига кўра, касалланиш эҳтимоли юқори бўлган аҳоли қатламини Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида профилактик лаборатор таҳлиллардан ўтказиб бориш режалаштирилмоқда.
«Таҳлилдан ўтказиб туриш режалаштирилган касб эгалари орасида тез тиббий ёрдам ходимлари ва оилавий поликлиникаларда фуқаролар билан тўғридан тўғри ишлайдиган қабул бўлими ходимлари, шифокорлар ва ҳамширалар бор.
Бундан ташқари, ҳудудларда жамоа билан кўп ишлайдиган сотувчилар, ҳисобчилар рўйхатлари ҳам шакллантирилган. Уларни ҳам доимий текшириб бориш йўлга қўйилади», – деди Баҳром Алматов.
Мавзуга оид
17:23 / 12.12.2024
Россияда мигрантлар учун рус тили ва тарих имтиҳонининг ягона нархи белгиланди
17:46 / 28.10.2024
Apple саломатлик учун фойдали иловани синовдан ўтказди
18:39 / 11.10.2024
Абитуриентлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини судга берди
15:03 / 14.08.2024