Беморларнинг 56 нафари шифокорлар. Андижон вилоятидаги вазият ҳақида маълумот берилди
13 апрель ҳолатига кўра, Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар сони 97 нафарни ташкил қилмоқда ва уларнинг 78 нафари тиббиёт ходимлари, шундан 56 нафари шифокорлардир.
Kun.uz мухбири Андижон вилоятида коронавирус пандемияси тарқалиши, инфекция аниқланганлар ва муассасалар ва уй карантинига олинган фуқаролар сони бўйича вилоят штаби ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидан маълумот олди.
Айни вақтгача вилоятда 97 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, уларнинг барчаси вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.
Kun.uz манбаси аниқлик киритишича, инфекция юқтирганларнинг 78 нафари тиббиёт соҳасида фаолият юритувчи кишилардир. Шундан 56 нафари шифокорлар.
Айни вақтда вилоятда карантинга олинганлар сони 12 мингдан ошиқ:
- Чет элдан келганлар 628 нафар;
- карантиндаги ташкилотларда 1917 нафар;
- уй карантинида 1702та хонадонда 10 238 нафар.
Вилоятда 13 апрелга қадар 12 минг 85та вирусологик таҳлиллар амалга оширилган.
Ҳар бир карантин объектига алоҳида ошпаз, бир марталик фойдаланадиган идиш-товоқлар етказиб берилган ва 50 мингта бир марталик идишлар захира қилинган.