Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Шомуродов - №1» - Россия миллий жамоаси ва «Зенит» собиқ ҳужумчиси Элдорни Дзюбадан устун қўйди
Россия миллий жамоаси ва «Зенит» клуби собиқ ҳужумчиси Александр Панов «Спорт-Экспресс» газетасига интервью бераркан, ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовни Россия Премьер-лигасининг энг яхши футболчиси деб атади.
«Александр Кержаков Россия Премьер-лигасининг энг яхши уч футболчиси дея - Еременко, Дзюба ва Бакаевни танлади. Бу борада сиз қандай фикрдасиз?», - дея журналист томонидан берилган саволга Панов қуйидагича жавоб берди:
«Бакаев маласида қўшиламан. Аммо унинг ҳали ёш эканлиги ва барқарор тўп сурмаётганлиги боис, иккинчи ўринга қўяман. Учинчи ўринга эса «Локомотив»нинг польшалик футболчиси Криховякни танлайман. Чемпионатнинг биринчи рақамли футболчиси эса – Шомуродов», - дея жавоб берган россиялик таниқли собиқ ҳужумчи.
Маълумот учун, Элдор Шомуродов ушбу мавсумда 11та голи билан Артём Дзюбадан сўнг Россия чемпионатининг энг яхши иккинчи тўпурари бўлиб турибди.
Мавзуга оид
01:18 / 18.05.2026
Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг энг яхши тўпурари бўлди
00:56 / 25.04.2026
Шомуродов дубл қайд этган ўйинда “Бошоқшеҳир” йирик ҳисобда ғалаба қозонди
18:27 / 22.04.2026
«Истанбул Бошоқшеҳир» Элдор Шомуродовни тўлиқ сотиб олади
19:16 / 11.04.2026