«Турли миллатлар орасидан 432 кишида коронавирус юқтиришнинг янги ҳолатлари аниқланган, уларнинг барчаси зарур тиббий назорат остида ушлаб турилибди. COVID-19 касаллиги тарқала бошлаганидан буён БААда юқтирганларнинг жами сони 5365 кишини ташкил этмоқда. Уларнинг 1034 нафари тузалиб чиқди», — деб ёзмоқда БАА ССВ ўз Твиттерида.

Вазирлик коронавирус келтириб чиқарган асоратлар оқибатида сўнгги суткада яна 5 киши вафот этган ва қурбонларнинг умумий сони 33 кишига етган.

Дубай амирлик-шаҳрида ҳаракатланиш учун 24 соатлик тақиқ жорий этилди, аҳоли фақат озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналарга боришга изн берувчи махсус рухсатномалар орқали ўз уйларини тарк этишлари мумкин. Пойтахт Абу-Дабида хорижий ишчиларга шаҳар чегарасидан чиқиш ва ўзи яшаётган ҳудудни тарк этиш тақиқлаб қўйилди.