Беш давлат қашшоқ мамлакатлар учун 11,7 млрд долларлик имтиёзли кредит ажратишга қарор қилди
ХВЖ тақсимловчи директори Кристалина Георгиеванинг сўзларига кўра, айни пайтгача 102 мамлакат молиявий ёрдам сўраган бўлиб, шу ой охиригача уларнинг 50га яқини бу ёрдамни олади.
Австралия, Буюк Британия, Канада, Франция ва Япония қашшоқ мамлакатларга имтиёзли кредит бериш учун Халқаро валюта жамғармасига (ХВЖ) 11,7 млрд доллар тақдим этадиган бўлди. Бу ҳақда ХВЖ тақсимловчи директори Кристалина Георгиева маълум қилди.
"Биз аъзо давлатларни қашшоқликни камайтириш ва иқтисодий ўсишга кўмак бериш мақсадида Траст фондимиз учун зудлик билан 17 млрд долларлик имтиёзли кредит тақдим этишга чақирдик. Бугун аъзоларимиз ушбу маблағнинг 70 фоизини тақдим этишга рози бўлди. Мен 11,7 млрд доллар тақдим этиш мажбуриятини олганликлари учун Япония, Буюк Британия, Франция, Австралия ва Канадага чуқур миннатдорлик билдираман", - деди у.
Георгиеванинг сўзларига кўра, айни пайтгача 102 мамлакат молиявий ёрдам сўраган бўлиб, шу ой охиригача уларнинг 50га яқини бу ёрдамни олади.
Халқаро валюта жамғармаси жаҳон иқтисодиёти 2020 йилда 3 фоизга пасайишини прогноз қилмоқда, бу 2009 йилдагига қараганда анча жиддий кўрсаткич.
ХВЖ Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсишлари бўйича прогнозларини ҳам эълон қилди. Унга кўра, 2020 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти ўсиш суръати 1,8 фоизни ташкил қилади. Лекин 2021 йилда 7 фоизга чиқади. Инфляция 12,6 фоиз, келгуси йилда 10,6 фоиз бўлиши прогноз қилинган. Жорий тўлов баланси эса -9,4 фоизга тушиб кетади.
Мавзуга оид
15:56 / 16.07.2020
ХВЖ жаҳон иқтисодиёти хавф остида қолаётганлигини билдирди
17:32 / 19.06.2020
Лукашенко ХВЖ коронавирусга қарши курашиш бўйича номақбул талабларни қўйганини айтди
17:40 / 20.05.2020
Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади
21:22 / 18.05.2020