Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 16 апрель куни имзоланган «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатасини ташкил этиш тўғрисида»ги фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси ва ҳар бир ҳудудда унинг бўлимлари ташкил этилмоқда.

Жамоатчилик палатаси жамоатчилик асосида ишлайдиган 50 нафар аъзодан иборат бўлади.

Уларнинг:
— 18 нафари Президент томонидан тайинланади;
— 18 нафари маҳаллий ННТлар орасидан танлаб олинади;
— 14 нафари ҳудудий жамоатчилик палаталари вакиллари.

Ҳудудий жамоатчилик палатаси жамоатчилик асосида ишлайдиган 21 нафар аъзодан иборат бўлади. Улар ҳудудларда фаолият олиб бораётган ННТлар, илмий доиралар, ОАВ ва кенг жамоатчилик вакилларидан шакллантирилади.

Аъзоларнинг ваколат муддати — 3 йил.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати хабарига кўра, фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши ва Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази фаолияти тугатилади.

«Mening fikrim» веб-портали Жамоатчилик палатаси тасарруфига ўтказилади.

Жамоатчилик палатаси:

  • Фуқаролик жамиятининг ҳолати ва ривожланиш тенденциялари тўғрисида йиллик миллий маърузалар тайёрлайди;
  • Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ҳамда тузатишлар киритиш тўғрисидаги таклифлар беради;
  • Мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид ва жамоатчиликда алоҳида қизиқиш уйғотадиган ўта муҳим ва долзарб масалаларга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқади;
  • Давлат органларига қонунларнинг, турли соҳалардаги давлат дастурларининг ижроси ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар юзасидан тушунтириш бериш талабини юбориш ҳуқуқига эга.

Жамоатчилик палатаси раиси мақомига кўра вазирга, унинг 3 нафар ўринбосари эса вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.

Жами штат бирлиги – 115 нафар.

Жамоатчилик палатаси фаолиятининг асосий йўналишлари:

  • давлат, фуқаролар, фуқаролик жамияти институтларининг тизимли мулоқотини йўлга қўйиш, уларнинг ижтимоий манфаатлари келишилишини таъминлаш;