Хитой коронавируснинг аломатларсиз ташувчилари (тестида мусбат натижа чиққанлар) борасидаги кенг миқёсли тадқиқотлар натижасини илк бор эълон қилди. Тадқиқотлардан асосий хулоса шуки, бундайлар касалланганларнинг умумий массасида жуда кўп, деб хабар бермоқда Bloomberg.

Фото: Qilai Shen / Bloomberg 

15 апрель куни Пекинда ўтган брифингда ХХР соғлиқни сақлаш бўйича миллий комиссияси вакили Ми Фенг қуйидаги рақамларни келтирган: 6764 нафар аломатларсиз, бироқ тестида мусбат натижа қайд этилган беморлардан фақатгина 20 фоизга яқинида (1297 ҳол) кейинчалик касаллик аломатлари авж олган.

1023 нафар пациент (аломатсизлар ичидан) COVID-19 аломатлари уларда пайдо бўлиш-бўлмаслигини кутиб, карантин шароитида кузатув остида турибди. 4444 нафар пациент эса врачлар томонидан уларнинг вирусдан тузалгани тасдиқлангач, уйларига жавоб берилган.

Шундай қилиб, The Bell’нинг ҳисоблашича, коронавирус юқтириб олганига қарамасдан жиддий аломатларга йўлиқмаётганлар улуши 65 фоиздан кам эмас, ҳаттоки 80 фоизга яқин бўлиши мумкин.

Агар тўлиқ аломатларсиз ҳолатларнинг улуши шу қадар юқори бўлса, вируснинг тарқалишини тийиб туриш янада мураккаблашади, ўз-ўзини яккалаш, ижтимоий масофаланиш ва оммавий тестдан ўтказиш аҳамияти янада ортади.

Вируснинг аломатларсиз юқиши феномени янги коронавируснинг энг сирли ва хавфли характеристикаларидан бири бўлиб турибди. Айни шу хусусият сабаб COVID-19 шиддат билан ёйилиб, пандемияга айланиб кетди.

Коронавирус аломатларсиз ўтиши ҳам мумкинлиги олдиндан маълум эди, гарчи кўрсаткичлар фарқ қилиб турса-да: лекин бу