Ўзбекистон | 11:55 / 18.04.2020
35348
1 дақиқада ўқилади

Жомбой туманида ҳоким ўзгарди

Қаюм Собиров Жомбой тумани ҳокими этиб тасдиқланди

Қаюм Собиров / Фото: Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Бугун, 18 апрель куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Жомбой тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. 

Туман ҳокимлигининг телеграм каналида хабар қилинишича, сессия ишида вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда халқ депутатлари туман кенгашининг депутатлари қатнашишди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Қаюм Ҳамроевич Собиров Жомбой тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Маълумот ўрнида, Қ.Собиров 1970 йилда Ургут туманида туғилган. Иқтисодчи. Бугунги кунгача Ўзбекистон Марказий банкининг Самарқанд вилоят бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Шу пайтгача туман ҳокими сифатида фаолият юритган Ҳамза Тўйчиев аризасига асосан вазифасидан озод қилинди.

Мавзуга оид