Маълум қилинишича, ҳозирда Тошкентдаги учта тиббиёт муассасасида 371 киши даволанмоқда, улардан 78 нафарида клиник пневмония белгилари мавжуд.
Жумладан, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 94 бемор даволанмоқда, уларнинг 24 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 4 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.
Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтида даволанаётган 83 нафар бемордан 2 нафарининг аҳволи оғир. Шунингдек, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 194 бемордан 54 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 5 нафарининг аҳволи оғирлигича қолмоқда.
Нурматовнинг маълум қилишича, 19 апрель куни Ўзбекистонда коронавирус учун 11,8 мингта тест ўтказилган.
- Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Тошкентда тасдиқланганди. Ўтган вақт мобайнида вирус бутун республика ҳудуди бўйлаб тарқалди.
- 19 апрель куни зарарланиш ҳолатлари сони 75тага ошган ва 1565тага етганди. Шу вақтгача 225 киши касалликдан соғайди, 5 киши вафот этди.


















