Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вилоят бошқармаси ҳузуридаги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази омборига ёш тадбиркор Абдулло Мадаминов томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари келтирилди.
Синовли кунларда тадбиркор 300та оилани қўллаб-қувватлашни зиммасига олди. Тадбиркор томонидан ҳомийлик асосида қилинган хайриялар эҳтиёжманд оилаларга тарқатилмоқда.


Вилоятда «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини 100 нафардан ортиқ ёш тадбиркорлар қўллаб-қувватламоқда, улар 10 тадан 500 тагача бўлган оилаларни ўз қарамоғига олиш ишларини аллақачон бошлаб юбордилар.



















