«Кўрасиз, Трамп сайловларни қолдиришга уриниб кўради. Сайловлар нега ўтказилмаслигини изоҳлаш учун сабаблар ҳам келтиради. Сўзларимни эслаб қолинг», деб Байденнинг сўзларини келтирган SBC.

Байден сайловдаги рақиби Трампни танқид қилар экан унинг АҚШ почта хизматига ёрдам беришни хоҳламагани учун айблади. 10 апрель куни АҚШ почта хизмати ҳукуматга ёрдам сўраб мурожаат қилган, аммо Трамп ташкилотга ёрдам бериш шарт эмас деб ҳисоблаган.

Мамлакатдаги аксилинқироз дастури учун ажратилган 2,2 триллион доллардан бир доллари ҳам федерал почта хизматига ёрдам учун берилмаган. Байден Трампнинг бу қарорини «Америкага хос бўлмаган» деб баҳолади.

Барак Обама вақтида АҚШ вице-президенти бўлган Жо Байден президентлик сайловларида демократларнинг асосий номзоди бўлиши деярли аниқ. Августда партия уни ягона номзод сифатида эълон қилса, Байден 3 ноябрдаги сайловларда амалдаги президент республикачи Дональд Трамп билан курашади.