Жаҳоннинг энг бой кишилари рўйхатида иккинчи ўринда жойлашган Билл Гейтс пандемия авжига чиққан паллада «қойилмақом бошпана» — Калифорниядаги пляждан 43 млн долларга уй сотиб олди. Forbes ушбу уйнинг суратларини тақдим этди.
Билл Гейтс ва унинг рафиқаси Калифорниянинг Сан-Диего шаҳри яқинидаги Дель-Мар курорт шаҳарчасида жойлашган уйни март охирида, ЖССТ коронавирус пандемияси ҳақида эълон қилганидан бир ҳафта ўтиб сотиб олди.
Уйни ўтган йили вафот этган техаслик нефть магнати Ти Бун Пиккенснинг беваси сотди. У бу мулк учун 48 млн доллар сўраётганди, аммо Гейтслар 5 млн доллар чегирмага эга бўлишди.
Тинч океани соҳилидаги уй «ўзини ўзи изоляция қилиш учун қойилмақом бошпана» бўлиши мумкин, деб ёзади Daily Mail.
Ётоқхона
Асосий ётоқхонадан океан кўриниб туради ва мармар камин билан жиҳозланган. Уйда ҳаммаси бўлиб олтита ётоқхона бор.

Океанга қараган жакузи
Пляж бўйлаб жойлашган 37 метрли айвонга 10 кишилик жакузи ўрнатилган бўлиб, у ердан океанни томоша қилиш мумкин.

Қимматбаҳо ёғочлар ишлатилган
Уйнинг ичига қизил дарахт ва оқартирилган қарағайдан ишлов берилган.

Меҳмонхона


























