Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Никоҳ ва ажримлар сони кўп бўлган ҳудудлар очиқланди
2020 йилнинг январь-март ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 49,5 минг никоҳ қайд этилди, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан никоҳ тузиш коэффициенти 5,9 промиллени ташкил этди.
Фото: KUN.UZ
Ҳудудлар бўйича 2020 йил январь-март ойларида энг юқори никоҳ коэффициенти Хоразм (10,8 промилле), Қорақалпоғистон Республикаси (7,8 промилле) Бухоро (6,9 промилле) Сурхондарё (6,6 промилле) вилоятларида кузатилди.
Ҳудудлар бўйича 2020 йил январь-март ойларида энг кам никоҳ тузиш коэффициенти Жиззах (4,5 промилле), Навоий (4,7 промилле) Наманган (4,7 промилле) Қашқадарё (5,1 промилле) вилоятларида кузатилди.
2020 йилнинг январь-март ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 7,8 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан никоҳдан ажралиш коэффициенти 0,9 промиллени ташкил этди.
Ҳудудлар бўйича 2020 йил январь-март ойларида энг юқори никоҳдан ажрашганлар коэффициенти Тошкент шаҳри (1,0 промилле), Андижон (0,9 промилле) Самарқанд (0,8 промилле) Тошкент (0,8 промилле) вилоятларида кузатилди.
Ҳудудлар бўйича 2020 йил январь-март ойларида энг кам никоҳдан ажрашганлар коэффициенти Қорақалпоғистон Республикаси (0,3 промилле), Жиззах (0,3 промилле), Навоий (0,3 промилле) ва Сирдарё (0,3 промилле) вилоятларида кузатилди.
Мавзуга оид
15:50 / 02.02.2026
Тошкент шаҳри БАА сармояси бўйича етакчи ҳудудга айланди
15:32 / 02.02.2026
Ўзбекистонга кореяликлар оқими кўпайди: 46 минг ташриф
14:11 / 02.02.2026
Самарқанд туғилишлар сони бўйича етакчи ҳудуд бўлди
17:36 / 31.01.2026