Тиббий қурилмаларнинг умумий қиймати 2 млрд сўмга яқинни ташкил қилади. Ўзбекистонга 26 та кардиомонитор ва 25 та портатив ултратовуш сканер етказилди.

“Бу GM компанияси ва корейс етказиб берувчилари ёрдамидир. Умид қиламизки, ушбу ёрдам Ўзбекистонда бебаҳо ҳаётларни сақлаб қолишда ёрдам беради. Биз ушбу хавфли вирусга қарши курашда энг эзгу тилакларни билдириб қоламиз”, дейилган General Motors хабарида.