Жамият | 08:36 / 28.04.2020
21398
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда ўлим билан якун топган ЙТҲ содир бўлди

Шўрчи туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида йўловчи оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этди, ҳайдовчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилди.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 27 апрель куни соат 09:30ларда, Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманининг “Каканд” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи маҳаллий 4К-592 йўлининг 9-км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1999 й.т. М.Т. “Нексия” русумли транспорт воситасида олдинда ҳаракатланиб кетаётган транспорт воситасини қувиб ўтиш мақсадида йўлнинг қарама-қарши бўлагига чиққан вақтида қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1988 й.т. Х.Ш. бошқарувидаги “Камаз-652043” русумли юк транспорт воситаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, “Нексия” русумли транспорт воситаси йўловчиси, 1993 й.т. Ф.К. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи М.Т. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

“Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, карантин вақтида заруратсиз кўчага чиқмаслигингизни, зарурат билан чиққан вақтингизда ҳам “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.

Мавзуга оид