Қўмита мамлакат ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 28 апрель куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини келтирди.

Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 37 000 сўмдан 60 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи, Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори» да қайд этилган (37 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархи эса, Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (60 000 сўм).

Қўй гўшти 39 000 сўмдан 75 000 сўмгача (кг)

Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (39 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (75 000 сўм) кузатилди.

Картошка 2 500 сўмдан 8 000 сўмгача (кг)

Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Фарғона шаҳрининг «Марказий деҳқон бозори»да қайд этилган (2 500 сўм). Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (8 000 сўм) қайд этилди.

Пиёз 1 200 сўмдан 4 500 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, пиёз маҳсулотининг минимал нархи Термиз шаҳрининг «Термиз шаҳар марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да (1 200 сўм) рўйхатга олинди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори» да кузатилди (4 500 сўм).

Сабзи 1 000 сўмдан 8 000 сўмгача (кг)

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Навоий шаҳрининг «Саховат» бозори, Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори» ва «Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори», Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Фарғона шаҳрининг «Марказий деҳқон бозори»да (1 000 сўм) қайд этилган. Максимал нархи эса Самарқанд шаҳрининг «Темирйўл деҳқон бозори»да (8 000 сўм) кузатилди.

Тухум 6 000 сўмдан 13 000 сўмгача (10 дона)

Тухум маҳсулотининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», «Темирйўл деҳқон бозори» ва «Дамариқ деҳқон бозори»да қайд этилди (6 000 сўм).Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да қайд этилган (13 000 сўм).