Одатда, кўчада юрган вақтимизда бу витаминни етарлича миқдорда қабул қиламиз, чунки у баданимизнинг очиқ жойларига қуёш нурлари тушганида организмимиз томонидан ишлаб чиқарилади.
Уни шунингдек, «қуёш витамини» деб ҳам аташади ва у бошқа витаминлар билан биргаликда инфекцияларга қарши курашишга ёрдам беради. Бу эса айниқса ҳозирги пандемия даврида жуда муҳим.
Тавсиялар
Коронавирус эпидемияси бошлангунига қадар ҳам британияликларга қиш ойларида (октябрдан мартгача) ёки кўчага кам чиқадиганларга кунига 10 мкг D витамини қабул қилиш тавсия этилганди.
Англиялик мутахассислар қуйидаги ҳолларда D витаминини йил давомида қабул қилишни тавсия этади:
- агарда кўчага деярли чиқмасангиз;
- қариялар уйида яшасангиз;
- кўчага чиққанда бутун баданингизни ёпиб турадиган либос кийсангиз.
Қора танли одамлар кўчада мунтазам юрса ҳам «қуёш витамини»ни етарлича олмайдилар.

D витамини нега керак?
D витамини тишлар, суяклар ва мушакларни мустаҳкамлайди.
Болалик даврида бу витамин етишмаслиги рахит касаллиги, катталарда эса остеомаляция – суяклар юмшаши келиб чиқишига сабаб бўлади.
Айрим тадқиқотларга кўра, бу витамин шамоллаш ва гриппга қарши курашишга ёрдам беради, гарчи D витамини иммунитетни кучайтириши борасида аниқ далиллар йўқ бўлса-да.
Баъзи тадқиқотларда айтилишича, мавсумий тушкунлик ҳолатлари D витамини етишмаслиги билан боғлиқ. Яна бир маълумотга кўра, бу витаминнинг етишмаслиги асаб тизими ва руҳий ҳолатга таъсир кўрсатиши мумкин.
Уни кўп миқдорда қабул қилса бўладими?
Йўқ. D витамини озиқ-овқат қўшимчаси сифатида зарарсиз бўлса-да, уни ҳар куни ва кўп истеъмол қилиш келгусида зарар етказиши мумкин.
Унинг хавфсиз миқдори қуйидагича:
- 1 ёшгача бўлган гўдакларга – кунига 25 мкг.дан кўп бўлмаган миқдорда;









