Жамият | 08:29 / 01.05.2020
8437
1 дақиқада ўқилади

Наманганда арзимаган ишни деб келиб чиққан жанжал пичоқбозлик билан якунланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Тергов департаменти

2020 йилнинг 17 апрель куни соат 12:00да Наманган вилояти Норин туманида яшовчи 21 ёшли М.К. ўзининг яшаш уйида бирга яшовчи амакиси 37 ёшли И.И.га “ювган кийимларингнинг чиқинди сувларини ўзинг тозалаб қўй” деб, у билан жанжаллашган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, М.К. қўлида бўлган хўжалик пичоғи билан И.И. кўкрак қафасининг орқа ўнг қисмига бир маротаба қасддан уриб оғир тан жароҳати етказган.

Суд тиббий экспертизанинг 24 апрель кунги хулосасига кўра, И.И. ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари олганлиги кўрсатиб ўтилган.

Ҳолат юзасидан Норин туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (баданга қасддан оғир тан жароҳатлари етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид