Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Биржа савдоларида иштирок этиш жараёни соддалаштирилмоқда
Норезидентлар учун қўшимча қулайлик яратиш мақсадида хорижий мижозларни биржада аккредитация қилишда корхонанинг таъсис ҳужжатларининг нусҳасини тақдим этилиши бекор қилинди.
“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ биржа савдоларида сотувчи ва харидорларни иштирок этишини соддалаштириш ва енгиллаштириш, ҳамда биржанинг ташқи савдо операцияларини жадаллаштириш, шу жумладан биржа орқали амалга ошириладиган экспорт ҳажмларини ошириш мақсадида биржа савдолари қоидалари ва ҳисоб-китоб клиринг операцияларини ўтказиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ушбу ўзгаришларга мувофиқ биржа мижозларини аккредитация қилиш жараёни электрон рақамли имзо ёрдамида client.uzex.uz орқали амалга оширилади. Электрон рақамли имзога эга бўлмаган айрим ташкилотлар бундан мустасно.
Шунингдек, биржа аъзолари, яъни брокерларни аккредитация қилишда ариза, юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш ва устави каби ортиқча ҳужжатлар талаб этилмайди.
Норезидентлар учун қўшимча қулайлик яратиш мақсадида хорижий мижозларни биржада аккредитация қилишда корхонанинг таъсис ҳужжатларининг нусҳасини тақдим этилиши бекор қилинди.
Бундан ташқари, биржа савдолари шаффофлиги ва хавфсизлигини ошириш мақсадида биржа филиали маклерлари ва савдо майдончаларининг регистраторлари, ҳамда биржа аъзолари ва трейдерларнинг жавобгарлиги оширилмоқда.
Биржа савдолари қоидалари ва ҳисоб-китоб клиринг операцияларини ўтказиш қоидаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар 2020 йил 10 майдан кучга киради.
Мавзуга оид
13:40 / 31.01.2026
Тошкент ва Фарғона савдо хизматларида юқори кўрсаткич қайд этди
09:31 / 28.01.2026
Хитой ва Россия етакчи: Ўзбекистон ташқи савдосида топ-10 ҳамкор
16:00 / 26.01.2026
2025 йилда умумий овқатланиш корхоналари айланмаси сезиларли кўпайди
14:34 / 20.01.2026