14:53 / 02.05.2020
29191

Магистратурага кириш ва коллеж-лицейларда битирув имтиҳонлари ҳақида маълумот берилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов магистратура босқичи учун кириш имтиҳонлари қандай тартибда ўтказилиши ҳақида маълумот берди.

“Магистратура босқичига кириш имтиҳонлари мутахассислик фани ва чет тили бўйича ўтказилади. Ҳозирги ҳолатда мутахассислик имтиҳонини соҳалар бўйича мантиқий бир хилликка олиб келишни ўйлаб чиқяпмиз. 

Бу йил карантин шартларидан келиб чиққан ҳолда, мутахассислик ва чет тили бўйича тест имтиҳонлари бир вақтда ўтказилади.

Тестни онлайн топшириш ёки ўз жойида келиб топшириш бўйича аниқ ахборот берилади”, дея Иномжон Мажидовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Брифинг давомида коллеж ва лицейларда битирув имтиҳонларининг ўтказилиш тартиби бўйича ҳам ахборот берилди.

“Коллеж ва лицейларда битирув имтиҳонлари онлайн тест шаклида бўлади. Коллеж битирувчилари учун битирув ҳимоя иши тест шаклига ўтказилади. Академик лицей битирувчилари тарих ва чуқурлаштирилган шаклда ўқитилаётган фани бўйича 60та тестни онлайн шаклда топширади”, дея айтиб ўтди вазир.

Top