Yonhap: Ким Чен Ин омма олдида кўриниш берди
Шимолий Корея етакчиси, мамлакат меҳнат партияси раиси Ким Чен Ин омма олдида кўриниш берди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Yonhap News агентлиги ҳеч қандай манбага асосланмай хабар тарқатди.
«(Тезкор хабар). Шимолий Корея етакчиси 20 кун ичида илк марта омма олдида кўриниш берди», дейилади хабарда. 40 дақиқа аввал жойланган хабар ҳамон тўлдирилгани йўқ.
Маълумот учун, Ким Чен Ин 12 апрелдан буён кўриниш бермаётган ва ҳатто 15 апрель куни мамлакатдаги асосий байрам ҳисобланган бобосининг туғилган куни муносабати билан ўтказилган тадбирда ҳам қатнашмаганди. Шундан сўнг, унинг оғир операцияни бошдан кечиргани, аҳволи оғирлиги ва гўёки ўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
АҚШ нашрлари мамлакат разведкаси Ким Чен Ин атрофидаги воқеаларни жиддий кузатаётгани ҳақида ёзганди. Ўз навбатида Дональд Трамп Ким Чен Ин билан «ҳаммаси жойида эканини» айтиб ҳозирча бу ҳақда гапирмаслигини маълум қилганди.
36 ёшли Ким Чен Ин мамлакатни 2011 йилдан буён бошқариб келади. У партия раислигига отасининг вафотидан сўнг келган ва мамлакатни бошқараётган сулоланинг учинчи вакили ҳисобланади.
Мавзуга оид
19:12 / 15.11.2024
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
09:08 / 08.11.2024
Зеленский: Курск областидаги КХДР аскарлари йўқотишларга дучор бўлмоқда
22:13 / 31.10.2024
Украина Ким Чен Инни ҳибсга олиш ордери бўйича ХЖСга мурожаат қилади
21:26 / 29.10.2024