Ҳисоботда келтирилишича, Тожикистонда коронавирус юқтирган 13 600 нафардан 43 500 нафаргача бўлган беморлар жонлантириш бўлимига ётқизилиши мумкин. 6 600 нафардан 21 000 нафаргача бемор вирус келтириб чиқарадиган касаллик туфайли вафот этиши тахмин қилинган.
Лойиҳада Жаҳон банки Тожикистон ҳукуматига аҳолини коронавирус талафотларидан асраш учун дори-дармонларсиз курашда қуйидаги тавсияларни таклиф қилган:
- Covid-19 ’га чалинганда уйда ўз ўзини иҳоталаш;
- уйда ихтиёрий карантинда ўтириш;
- аҳоли учун ижтимоий масофа жорий қилиш;
- энг заиф гуруҳ – 70 ёшдан ошган кексаларнинг уйдан мутлақо чиқмаслигини таъминлаш;
- мактаб, боғчалар ҳамда ўрта ва олий таълим муассаларини вақтинча ёпиш.
«Ҳукумат томонидан турли карантин чораларининг жорий қилиниши инфекция кенг тарқалиши олдини олади ҳамда касалликка чалинганларнинг ўта оғир ҳолатга тушиши ва ўлим ҳолатларини 49 фоизга камайтиради.
70 ёшдан ошган одамлар уйдан чиқмаслиги, бошқаларнинг ҳам ихтиёрий карантинда ўтириши вирус кескин тарқалишининг олдини олиши жаҳон тажрибасида исботланган. Тожикистон ҳам шунинг учун карантин чораларини қўллаши керак.
Тожикистонда коронавируснинг оғир тури билан касалланиш ва у туфайли содир бўладиган ўлимнинг эҳтимолий сонига келсак, ҳукумат томонидан карантин чоралари жорий қилиниши ўлим сонини 6 600-21 300дан 3 200-10 300гача камайтириши мумкин», дейилган Жаҳон банки таҳлилчилари хулосасида.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Жаҳон банки директорлар кенгаши жорий йилнинг апрель ойи бошида халқаро ривожланиш уюшмаси маблағлари ҳисобидан Тожикистонга 11,3 миллион АҚШ доллари миқдорида грант ажратишни маъқуллаган.
Тожикистон расмийлари малакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ бўлган илк ҳолатни 30 апрель куни, малакат бош вазири Қоҳир Расулзода раислигида ўтган коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш бўйича республика комиссиясининг фавқулодда йиғилишида маълум қилишди.
Мамлакат соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги маълумотларига кўра, 2 май ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирусга чалинган 76 нафар бемор қайд этилган, 2 киши вафот этган. Вазирликк маълумотларига кўра, 1 февралдан 30 апрелгача Тожикистонда 10 937 нафар тожикистонлик ва хорижлик шахслар карантинга олинган.

















