Маълумот учун: электрон пуллар – эмитентнинг электрон шаклда сақланадиган ҳамда электрон пуллар тизимида тўлов воситаси сифатида қабул қилинадиган шартсиз ва чақириб олинмайдиган пул мажбурияти.

 Norma’нинг ёзишича, электрон пуллар (ЭП) тизимида қуйидагилар иштирок этади:

эмитент – Марказий банк ва тижорат банклари;

оператор – банк ва (ёки) ЭП тизими ишлашини таъминлайдиган тегишли лицензияга эга бўлган тўлов ташкилотлари;

агентлар;

ЭП эгалари;

банклар, тўлов ташкилотлари, якка тартибдаги тадбиркорлар ва (ёки) эмитент билан шартнома тузган юридик шахслар.

 Электрон пулларни чиқариш ва реализация қилиш

 ЭПни чиқариш ва реализация қилиш банк-эмитент томонидан Марказий банкка тасдиқланган шакл бўйича хабарномани, шунингдек ҳужжатларни юборишдан бошланади. МБ томонидан келиб тушган хабарнома 10 кун мобайнида кўриб чиқилади ва МБ расмий веб-сайтида юритиладиган тегишли Реестрда пул чиқариш бошланган сана ҳақида ёзув қайд этилади.

 ЭП жисмоний шахслар ёки агентдан қабул қилинган пул маблағлари доирасида, электрон пулларни чиқариш, улардан фойдаланиш ва уларни қоплаш тўғрисидаги шартномага мувофиқ амалга оширилади. Ушбу шартнома асосида ЭП реализация қилиш шартлари белгиланади. Шартнома тузилгунга қадар эмитент ёки оператор жисмоний шахсга қуйидагилар тўғрисида маълумотларни тақдим этиши лозим:

эмитентнинг ва операторнинг номи ҳамда жойлашган ери (почта манзили) (тўлов ташкилоти ҳисобланганда – лицензия рақами);

ЭПдан фойдаланиш шартлари;

ЭП эгасидан воситачилик ҳақини ундириш тартиби ва миқдори;

эътирозларни бериш усуллари ва уларни кўриб чиқиш тартиби.

 Электрон пуллар жисмоний шахсга ва агентга ҳар бир ЭП эгаси учун шакллантириладиган электрон ҳамёнга ўтказиш орқали реализация қилинади. ЭП сотиб олинганлиги далили қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган квитанция ва қоғоз ёки электрон шаклдаги бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади: