Ушбу рекорд уриниш видеоси YouTube’да жойлаштирилган.

Пауэрлифтер янги рекордни ўз машғулот залида ўрнатган. Ушбу ҳодиса коронавирус сабабли бекор қилинган расмий мусобақаларда юз бермагани сабабли, рекорд тегишли ташкилотлар томонидан тан олиниши ҳозирча ноаниқ. Аввалги рекорд 500 кгни ташкил қилиб, британиялик Эдди Холлга тегишли бўлган.


 
Бьёрнссон 2 йил аввал ҳам 472 кгли штангани кўтариб, рекордчи бўлган. Яқинда у сайёранинг энг кучли одами деб тан олинганди.