АҚШ ҳукумати хизматлари ҳақида маълумот берувчи расмий порталда фавқулодда ҳолат эълон қилинган пайт ҳаракатланиш режаси батафсил тушунтирилган. Унда табиий офатга қарши туриш чоралари, фожиа юз берганда моддий ёрдам олиш ва тирик қолган аҳолининг турмушини яхшилаш бўйича ҳаракатлар режаси очиқланган.
Тайёргарлик кўриш босқичи
АҚШда асосан довул, сув тошқини, зилзила ва жиловланмаган ёнғиндан ҳимояланиш учун аҳолига огоҳлантириш берилади. Масалан, сув тошқини нима экани, қайси омилларга кўра пайдо бўлиши ва воқеалар ривожланиши ҳақида халқчил тушунча портал орқали тақдим этилади.

АҚШда айнан сув тошқинлари юзага келиши мумкин бўлган ҳудудларнинг махсус харитаси тайёрланган. Риск ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли аҳвол ўзгаришини реал режимда кузатиб туриши мумкин. Бундан ташқари, фавқулодда ҳолат эълон қилиниши муносабати билан уяли алоқа воситаси орқали хабар олиш имконияти мавжуд. Ушбу хабарнома телефон ўчирилган бўлса-да, эгасини огоҳлантиради.
Эвакуацияга отланган аҳоли аввалдан бошпана учун ечим ўйлаб қўйиши қаттиқ тавсия қилинади. Кўпинча эвакуация қилинган аҳоли бошпанасиз шахслар яшайдиган шелтерга келтирилади, шу туфайли яшаш жойга яқин бўлган шелтер ҳақида маълумотга эга бўлиш керак. Шунингдек, улар ҳар доим уйда фавқулодда зарур ашё, тиббий дармон ва кийимлар билан тўлдирилган халта бўлишидан


















