«Бир макон, бир йўл» (BRI) — бу Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг мафкураси. Ушбу лойиҳа дастлаб Осиё ва Европа ўртасидаги қадимий Буюк Ипак йўлининг қайта тикланиши сифатида ишлаб чиқилган. BRI беш қитъани денгиз ва қуруқлик йўлаклари билан боғлаши назарда тутилганди. 2013 йилдан бери унда умумий аҳолиси 4,6 миллиард киши ва ялпи ички маҳсулоти 29 триллион долларга тенг ўнлаб мамлакатлар иштирок этмоқда. 2017 йилда Хитойнинг лойиҳа иштирокчилари билан савдо ҳажми 6 трлн долларга баҳоланган.

Си Цзиньпин / AP

Ғарб, албатта, сайёрани забт этаётган Пекин ҳаракатини тинчгина кузатиб турмади. BRI'га жавобан АҚШда Халқаро тараққиётни молиялаштириш корпорацияси (DFC) ташкил этилган, аммо бу ташкилот ҳозирча аниқ муваффақият билан мақтана олмайди. Инфратузилма ва инвестиция жабҳасида америкаликлар, ХХР билан рақобатлаша олмаганликлари сабабли, Хитойнинг мегалойиҳасига қарши кучли ташвиқот кампаниясини бошлади. Аниқ асос ва кўрсаткичларсиз, улар «BRI'нинг асосий ва ягона мақсади — Осмон ости салтанатининг сайёра устидан назоратини ўрнатиш», деб