Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Узоқ муддат фойдаланиладиган товарларга техник хизмат кўрсатиш қоидалари тасдиқланади
Вазирлар Маҳкамасининг “Узоқ муддат фойдаланиладиган товарларга техник хизмат кўрсатиш қоидалари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ишлаб чиқарувчи (ижрочи) кафолат муддати мобайнида товар (хизмат)нинг, шу жумладан, бутловчи буюмларнинг нормал ишлашини (қўлланилишини, улардан фойдаланилишини) таъминлаши шартлиги ҳамда техник хизмат кўрсатишни мажбуриятини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш қонунчиликда белгиланган.
Узоқ муддат фойдаланиладиган товарларга техник хизмат кўрсатувчи корхоналар томонидан, транспорт воситаларини ва қишлоқ хўжалиги техникаларини мажбурий техник кўригидан ҳамда маиший ҳисоблагичларни метрологик кўригидан ўтказишга ваколатли идораларни жалб қилган холда “full service” тамойили асосида истеъмолчиларга хизмат кўрсатишга рухсат берилади.
Техник хизмат кўрсатувчилар “full service” тамойили асосида истеъмолчиларга хизмат кўрсатишда малакали ходимларга ва техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни амалга ошириш учун етарли шарт-шароитларни таъминланиши лозим.
2021 йил 1 январидан узоқ муддат фойдаланиладиган товарларга қуйидаги техник хизмат кўрсатиш қоидалари:
узоқ муддат фойдаланиладиган айрим турдаги электр техника товарларига техник хизмат кўрсатиш қоидалари;
автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш қоидалари;
электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сув маиший ҳисоблагичлар техник хизмат кўрсатиш қоидалари;
қишлоқ хўжалик техникасига техник хизмат кўрсатиш қоидалари тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва бандлик вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда:
ишчилар касбларининг номига узоқ муддат фойдаланиладиган товарларга техник хизмат кўрсатиш мутахассислиги қўшилишини кўзда тутувчи, ишчилар касблари ва хизматчиларнинг асосий лавозимлари Таснифлагичига тегишли қўшимчалар киритади;
узоқ муддат фойдаланиладиган товарларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларда жалб этилган ходимлар мутахассислиги бўйича тегишли билим, кўникмалари ва техник ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжат ишлаб чиқарувчи, расмий дилер ёки ўқув юрти томондан расмийлаштириш тартибини ишлаб чиқади.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси қошидаги Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги узоқ муддат фойдаланиладиган товарларга техник хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилиши устидан замонавий хорижий мамлакатларининг амалиётидан келиб чиққан холда 2020 йил 1 декабрига қадар давлат назоратини таъминлаш механизмини жорий этади.
Мавзуга оид
16:35 / 15.06.2026
«Сотилган товар қайтариб олинмайди». Бу қонуний талабми?
12:27 / 16.02.2026
Товарларни эркин муомалага чиқаришда электрон тасдиқ олиш тартиби жорий этилади
09:59 / 11.06.2025
Айрим маҳсулотларнинг таснифий коди ўзгартирилмоқда
07:52 / 15.04.2025