Бу ҳақда Хитойнинг соғлиқни сақлаш бўйича миллий комиссияси раҳбари ўринбосари Цзи Бин маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, коронавирус тарқалиши Хитой ҳукуматига жиддий муаммо бўлган ва мамлакат соғлиқни сақлаш ҳамда фавқулодда вазиятларга жавоб беришдаги тизимида камчиликлар борлигини аён қилди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, Хитой ўз соғлиқни сақлаш тизимидаги заиф жойларни бартараф этиш учун соҳани ислоҳ қилади.


















