Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британияда карантин чоралари юмшатилмоқда
Аҳолига офтобда тобланиш, машина миниш, спорт билан шуғулланишга рухсат берилади. Икки киши спорт билан шуғулланганида улар бир оилада яшайдиганлар бўлиши лозим.
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон аҳолига телемурожаати чоғида Англия ҳудудида 13 майдан коронавирус тарқалишига қарши жорий этилган чекловлар юмшатилишини маълум қилди.
Хусусан, аҳолига офтобда тобланиш, машина миниш, спорт билан шуғулланишга рухсат берилади. Икки киши спорт билан шуғулланганида улар бир оилада яшайдиганлар бўлиши лозим.
Жонсон аҳолини ижтимоий масофа сақлашга чақирди ҳамда ушбу қоидани бузганлар учун жарима миқдорларини оширилишини айтди.
У шунингдек, хориждан келувчилар карантинга олинишини таъкидлади.
Жонсоннинг билдиришича, ҳукумат коронавирус билан боғлиқ вазиятни кузатади ва чекловларни босқичма-босқич бекор қилишни давом эттиради. Чекловларни юмшатишнинг кейинги босқичи 1 июнда бошланиши мумкин.
Кўплаб жамоат жойлари очилишига рухсат бериладиган учинчи босқич июлда бошланиши кутилмоқда.
Worldometers сайтининг маълумот беришича, Буюк Британияда коронавирус юқтирганлар сони 219 мингдан ошган, 32 мингга яқин киши вафот этган.
Мавзуга оид
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026