08:09 / 11.05.2020
118385

Уҳанда коронавирусга чалинганлар сони ортмоқда

Хитойда ўтган бир кун ичида коронавирусга чалиниш бўйича 17 та янги ҳолат ва касалликнинг ҳеч қандай аломатларига эга бўлмаган 12 киши қайд этилди. Касалланиш ҳолатларидан бештаси Уҳанга тўғри келмоқда.

Фото: REUTERS

Бу ҳақда Хитой давлат соғлиқни сақлаш қўмитаси маълум қилди.

Касалланганлардан 10 нафари мамлакат ичида вирусни юқтириб олган, жумладан коронавирус илк бор декабрда қайд этилган Уҳанда улар 5 кишини ташкил қилмоқда. 

10 май куни коронавирус Уҳанга яна қайтгани ва у бир кишида аниқлангани маълум қилинганди. Бу ерда 3 апрелдан бери янги касалланиш ҳолатлари қайд этилмаётганди. Шу тариқа, шаҳарда касалланганлар сони 6 кишига етган ва уларнинг барчаси шифохонага ётқизилган.

Яна 7 та касалланиш ҳолатида вирус хориждан келганларда аниқланган. Барча 12 та аломатсиз ҳолат мамлакат ичида қайд этилган. 

Шунингдек, мамлакатда охирги кун ичида коронавирусдан ўлим ҳолатлари қайд этилмаган.

Тиббий муассасаларда 141 киши даволанишни давом эттирмоқда, улардан 9 нафарининг аҳволи оғир дея баҳоланган. 

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top