11:09 / 13.05.2020
47515

Бухорода трактор тиркамаси зовурга ағдарилди. Икки киши воқеа жойида вафот этди

Ҳолат юзасидан Бухоро вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 12 май куни соат 13:10ларда Бухоро вилояти, Ромитан тумани, Қумработ МФЙ, Сарой қишлоғида фожиа юз берди.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, 1975 й.т. О.И. “МТЗ-80” русумли трактори билан “Нормурод Ниёз” фермер хўжалиги дала ҳудудида, транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланмаган чўл ҳудудидан ҳаракатланиб кетаётган вақтда, ёмғир ёғиб, ҳудуд лой бўлганлиги сабабли трактор тиркамаси сирпаниб, зовурга ағдарилган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Натижада, тиркама устида бўлган фуқаролар, 1987 й.т. Ш.П. (аёл), 1986 й.т. О.И. (аёл) воқеа жойида вафот этиб, 1982 й.т. Ф.Ж. (аёл) тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top