Жамият | 15:14 / 11.06.2024
3451
1 дақиқада ўқилади

Валюта айирбошлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди

Бухоро вилоятининг Ромитан туманида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Ромитан туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ҳ.Ж. жами 4000 АҚШ долларини фуқаро Н.А.дан 50,4 млн  сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан Ромитан туманида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.Р. жами 3500 АҚШ долларини фуқаро Н.Д.дан 44,1 млн  сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид