Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Мактабгача таълим ташкилотларининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.

Кенгаш юридик шахс ҳисобланмайди ва давлат рўйхатидан ўтказилмайди. Кенгаш ташкилотни бошқаришда стратегик орган ҳисобланади.

Кенгашнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

ташкилотнинг устувор вазифаларини белгилаш;

мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлинмаси томонидан тавсия этилган номзодлар таркибидан мактабгача таълим ташкилоти директорини сайлаш;

ташкилотнинг мақсадлари ва вазифаларини ҳамда уларга эришиш режаларини тасдиқлаш;

ташкилотда амалга оширилиши белгиланган вазифаларнинг бажарилиши ва мақсадли кўрсаткичларга эришилиши устидан назорат олиб бориш.

Кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

ҳудудий бўлинма томонидан тавсия этилган номзодлар таркибидан ташкилот директорини сайлаш, шунингдек уни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақида таклифлар киритиш;

ташкилотни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш;

ташкилот фаолиятини такомиллаштириш, молиявий-хўжалик ҳолати, даромадлар ва харажатлар, бюджет ва бюджетдан ташқари ҳамда ҳомийлик маблағларидан фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ташкилот директорининг ҳисоботларини тинглаш;

ташкилотнинг йиллик молиявий режаларини, кўрсатилаётган пуллик хизматлар нархининг миқдорларини ва ташкилот мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи миқдорини, шу жумладан аукциондаги бошланғич нархни ташкилот директорининг иштирокида танишиб чиқиш ва таклифлар бериш;

ташкилот директори, педагог ва бошқа ходимларининг фаолияти бўйича ижтимоий сўровлар ўтказиш;

ташкилотда тарбияланувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни яхшилаш бўйича ота-оналар ва жамоатчилик ташкилотлари ва ҳомийлар билан ҳамкорлик қилишда амалий ёрдам кўрсатиш;

ташкилотни ривожлантиришга доир устувор йўналишларни белгилаш бўйича таълим ташкилоти директорининг дастур ва режалари юзасидан ҳудудий бўлинмага таклифлар киритиш;