Оқолтинликларга ҳам моддий ёрдам берилди. Тумандаги ишлар 4та вилоят ва Тошкент шаҳрига бириктирилган
Президент Шавкат Мирзиёев сув тошқинидан талафот кўрган Оқолтин туманида ҳам бўлиб, аҳоли вакиллари билан учрашди.
Уй-жойлар қуриш ва таъмирлаш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш, инфратузилма объектлари ва қишлоқ хўжалиги майдонларини тиклаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида айтиб ўтилди. Оқолтин туманининг «Ҳақиқат» маҳалласида 800 хонадондан иборат 20та кўп қаватли уй барпо этилиши таъкидланди.
Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида 1 минг 800га яқин бетон панелли коттеж мавжуд бўлиб, улар сув тошқинидан кўп зарар кўрмаган. Уларни замонавий таъмирлаб, ўз эгаларига топшириш режалаштирилган. Шу мақсадда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри раҳбарлари бошчилигида 305 та қурилиш ташкилоти ва 12 мингга яқин қурувчилар Сирдарёга етиб келган.
Оқолтин туманидаги «Шодлик», «Саховат», «Аҳиллик» маҳаллаларида ва «Учтом» аҳоли пунктида жами 657та коттеж таъмирланади. «Шодлик» маҳалласидаги уйлар Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятига, «Аҳиллик» маҳалласи ва «Учтом» аҳоли пункти Сурхондарё вилоятига, «Саховат» маҳалласидаги турар жойлар Тошкент шаҳрига бириктирилган.
Туманда 8,7 минг гектар экин майдонларини сув босган. Сардоба ва Мирзаобод туманларидаги каби, бу ерда ҳам кўчма насослар ёрдамида бу сув қочирилган. Асраб қолиш мумкин бўлган ғўзани чопиқ ва культивация қилиш, қолган жойларда бошқа экинлар экиш чоралари кўрилмоқда.
Оқолтин туманида жами 789 миллиард сўм қийматидаги 95та лойиҳа ҳисобига 3,5 мингга яқин иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Мисол учун, «АПК Оқолтин» корхонаси томонидан ўсимлик ёғи, «Оқолтин Мега Текстиль Груп» масъулияти чекланган жамият томонидан трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Сув тошқинидан азият чеккан оқолтинликларга ҳам сертификат ва пул маблағли банк карточкалари топширилди.
Президент Тошкентга қайтиб келди.
Мавзуга оид
23:37 / 06.05.2024
Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбаридан директоргача ишдан олинди
07:34 / 20.04.2024
Тадбиркорнинг 943 млн сўмлик материалларини ўзлаштирган собиқ менежер аниқланди
14:17 / 28.03.2024
Сирдарёда кучли шамол кўп қаватли уй томини учириб юборди
13:00 / 09.11.2023