14 май куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги сайтида Мария Захарова иштирокидаги брифинг чоғида берилган жавоблар келтирилди. Саволлардан бирида Ўзбекистонда давлат тилида иш юритишни таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга жавобгарлик белгиловчи қонун лойиҳаси бўйича муносабат сўралган.
Мария Захарова эса гўёки Ўзбекистонда рус тилини кўпчилик ўзбеклар хоҳлаётгани, бу қонун лойиҳаси тарафдорлари эса камчиликни ташкил қилиши ҳақида гапирган.
«Биз ушбу қонун лойиҳаси бўйича ОАВда давом этаётган мунозараларга эътибор қаратдик. Шундай таассурот уйғоняптики, ҳозирча ушбу қонун лойиҳаси тарафдорлари яққол озчиликни ташкил этади. Билдирилаётган фикрларнинг аксарияти рус тилининг расмий мулоқотда сақланиб қолиши муносабатларимизнинг тарихий руҳи ва замонавий сифатига, энг асосийси — кўпинча Россияда ўқиш ёки ишлаш учун танлов қилаётган кўп сонли Ўзбекистон фуқаролари манфаатларига тўла мос келишини кўрсатмоқда», деган у.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурханов телеграмдаги саҳифасида россиялик расмийнинг бу жавобига муносабат билдирди.
- Суверен давлат ҳудудида тил масаласи тартибга солиниши унинг ички сиёсати масалаларига киради.
- Рус тили бўйича Россия билан ҳамкорликда дастурларнинг амалга оширилиши бу юртимизда бошқа миллат вакилларига бўлган ҳурматимиз даражасини билдиради. Лекин Ўзбекистонда давлат тили ўзбек тили ҳисобланади ва давлат органларида иш давлат тилида юритилиши қонуннинг талабидир.
- Захарова қайси асосга кўра қонун лойиҳасининг тарафдорлари камчиликни ташкил қилиши ва расмий иш юритувида рус тили тўлиқ сақланиб қолган, деган хулосага келди?
- Давлат идораларида ўзбек тилида иш юритиш Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги алоқаларимиз динамикасига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслиги керак. Россия расмий вакили бу масаланинг Ўзбекистон фуқаролари манфаатларига зид ёки зид эмаслиги бўйича фикр билдиришга ҳақлими?
Блогер Муҳрим Аъзамхўжаев Ўзбекистон ва Россия муносабатларининг замонавий сифати умуман тил масаласи билан ўлчанмаслиги лозимлигини қайд этиб, депутатлар ва сенаторлар давлат тилининг устуворлигини мустаҳкамлайдиган қонун лойиҳасини худди ЕОИИга қўшилиш ташаббусини олқишлагандек қабул қилишга















