ВВС сайтининг ўзбекча талқинида бу мактуб бўйича тайёрланган мақоладаги рўйхатга кўз югуртирилса, кичик Каримов анчагина йирик мулкларга даъво қилаётгани маълум бўлади:

  • Ўзбекистон Почтаси;
  • Perfectum Mobile;
  • МДС;
  • Юқори технологияли жиҳозларга эга икки хусусий клиника;
  • Турли қурилиш лойиҳалари доирасида Тошкентнинг энг зўр жойларида қурилган 98та квартира;
  • Ўнлаб локациялари ва жиҳозлари билан Габусдаги акциялар;
  • Аэропортлар ва шаҳардаги савдо жойларига эга Duty Free;
  • Ucell акциялари;
  • Paynet акциялари;
  • Pepsi-Cola'нинг 26 фоиз акциялари;
  • Ўзбекистон ҳудудида расман иш бошлаган дистрибуцияга эга Levi's, Benetton, Quicksilver, Mango ва бошқа биринчи рақамли брендлар дўконлари тармоғи;
  • Ҳинд, итальян, француз, хитой ва япон ошхоналарини татбиқ этишда биринчилардан бўлган 5та ресторан;
  • Энг замонавий жиҳозларга эга 4та кинотеатр;
  • Ўзбекистонда энг биринчилардан бўлган иккита спорт ва спа-клуби;
  • Қурилиш ишлари бошланган 20дан зиёд қурилиш нуқталари;
  • ИИВ биноси қаршисида илк бор қад ростлаганидан бери мавжуд бўлган «Корзинка» тармоғи акциялари;
  • Тошкент вилояти ва бошқа вилоятлардаги қишлоқ хўжалиги майдонлари;
  • Чорвачилик фермалари;
  • Шаҳар марказидаги савдо майдонлари (20дан ортиқ нуқта);
  • Яшаш ва тижорий мақсаддаги биноларни ижарага бериш билан шуғулланувчи риэлторлик компаниялари (60дан зиёд).

Kun.uz мавзу юзасидан суриштирув ўтказди ва хатда тилга олинган инсонлардан айримлари билан боғланди.

Жасур Абдураҳмонов: «Гулнора Каримованинг турмуш қуриш таклифини рад этганим сабаб босим остида қолдим»