Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримов президент Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактубида Ўзбекистондаги қатор йирик мулклар онаси Гулнора Каримовага тегишли бўлгани, аммо бу бойликлар бугун талон-торож қилинаётганини билдирди.

ВВС сайтининг ўзбекча талқинида эълон қилинган рўйхатда кўриш мумкинки, у ўз онасининг мамлакат ҳудудида кўплаб компанияларга эгалик қилгани ёки улушга эга бўлгани, шулар қаторида «Корзинка» тармоғи акцияларига эгалик қилгани ҳақида гапирган. 

Kun.uz суриштирувининг 1-қисмида Гулнора Каримованинг «Кока кола», «Қувасой цемент» каби йирик корхоналардаги фаолиятига тўхталинган эди.

«У барчасини топшириб, Ўзбекистондан чиқиб кетиш учун 24 соат берди» – Гулнора Каримова билан ишлаган тадбиркор ҳикояси

Бу сафар эса мактубда даъво қилинган «Корзинка» савдо марказлари тармоғига Гулнора Каримова қай даражада алоқадорлигига ойдинлик киритилади.

Зафар Ҳошимов: «Гулнора Каримова билан ҳеч қачон шахсан таниш бўлмаганман»

Кичик Ислом Каримовнинг мактубида «Корзинка» тармоғи акциялари ҳам онасига тегишли бўлгани қайд этилган. Бундай даъво шу пайтгача бирор жойда эълон қилингани тўғрисида маълумот йўқ, шу туфайли «Корзинка» савдо марказлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов билан ҳам бу масала юзасида суҳбат қилдик.

– Гулнора Каримова билан шахсан танишмисиз? Агар таниш бўлсангиз қандай лойиҳалар бўйича ҳамкорлик қилгансиз?

– Мен Гулнора Каримова билан ҳеч қачон шахсан таниш бўлмаганман. У ёки у бошқарган тузилмалар билан на ўзим, на мен яратган ва бошқарган корхоналар лойиҳа ва тадбирларда ҳамкорлик қилган.

Ҳатто у киши томонидан ташкил этилган кўпдан кўп тадбирларда қатнашишдан ўзимни йироқ тутардим. Яна қайтариб айтаман, у инсон мени танимаслиги, билмаслигидан доим жуда хурсанд эдим.

– Гулнора Каримованинг ўғли, кичик Ислом Каримов Ўзбекистондаги бу оилага тегишли кўплаб моддий бойликлар ноқонуний ўзлаштирилаётганини билдириб мактуб йўллади. У таъкидлаган мулклар ичида «