«Сизга қарашларингизни ўзгартиришни ёки кетишни тавсия қиламан»: Украинанинг биринчи президенти Путинга мурожаат қилди
Украинанинг биринчи президенти Леонид Кравчук украиналик журналист Алеся Бацманнинг YouTube-каналидаги интервьюда Россия президенти Владимир Путинга мурожаат қилди.
“Сизга, Владимир Владимирович, одамлар қони тўкилса ёқадими? Сиз инсонпарвар ёки одамлар ўлса ёқтирадиган инсонмисиз? Мен сизнинг ортингиздан анча вақтдан бери кузатаман ва сизга одамлар ўлими ёқиши ҳақидаги хулосага келдим. Бу энг қўрқинчли нарса. Сизга қарашларингизни ўзгартиришни ёки кетишни тавсия қиламан. Бўлди”, деб айтган Кравчук.
Украинанинг биринчи президенти ўз мурожаатида Иккинчи жаҳон урушига тўхталиб, урушнинг кўплаб қурбонларидан қочиш мумкин бўлганини айтган. Бироқ бунга Иосиф Сталин қарши бўлган. “У очиқчасига айтган, ҳа мумкин [қурбонлардан қочиш], бироқ бизга уруш нафлироқдир, чунки биз Германияни Англия ва Франция билан тўқнаштиришимиз керак ва бизда жаҳон инқилоби ғалаба қилади”, деб таъкидлаб ўтган Кравчук.
У Будапешт меморандуми, Минск келишувлари, Украинанинг собиқ ва амалдаги президентлари Виктор Янукович, Пётр Порошенко ва Владимир Зеленский ҳақида ҳам фикрлар билдирган.
Леонид Кравчук 1934 йилда Польшанинг собиқ ҳудуди, ҳозирда Украинанинг Ровно области ҳудудидаги Великий Житин қишлоғида дунёга келган.
1991 йил 1 декабрда Украинадаги илк президент сайловларида президент этиб сайланган. Шу йилнинг 8 декабрида Россиянинг биринчи президенти Борис Ельцин ва Беларус олий кенгаши раиси Станислав Шушкевич билан собиқ иттифоқнинг тугаши ва унинг ўрнига Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ташкил этилиши ҳақидаги Беловежск келишувини имзолаган.
У 1994 йилда муддатдан аввал президент сайловларига рози бўлиб, уларда Леонид Кучмага ютқазган.
Мавзуга оид
22:03 / 15.11.2024
Шолц ва Путин икки йил ичида илк бор телефон орқали мулоқот қилди
22:30 / 14.11.2024
Путин Россияда YouTube фаолияти секинлашгани билан «шуғулланиш»га ваъда берди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
22:15 / 12.11.2024