Ўзбекистон | 09:56 / 20.05.2020
19496
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми ошди 

2019 йилнинг шу даврида 79 614 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 96 727 дона.

Давлат статистика қўмитаси 2020 йил январь-апрель ойларида йирик саноат корхоналари томонидан айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ҳақида маълумот берди.

Хусусан, енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ошган. 2019 йилнинг шу даврида 79 614 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 96 727 дона.

Автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2020 йил январь-апрель ойларида 25 081 дона Nexia T-250, 23 694 дона Cobalt, 17 907 дона Lacetti-Gentra, 17 561 дона Damas, 10 365 дона Spark ҳамда 2 119 дона Labo автомобили ишлаб чиқарилди.

Юк автомобилларини ишлаб чиқариш камайди. 2019 йилда - 1 719 дона, 2020 йилда - 1 237.

Автомобиль двигателларини ишлаб чиқариш кўпайди. 2019 йилда 63,8 минг дона двигатель чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 77,1.

2020 йил январь-апрель ойларида трактор ишлаб чиқариш ҳажми 456 донани ташкил этди (2019 йилда - 164).

Мавзуга оид