Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хонободда яна бир санаторий қурилади, ҳудуд Фарғона водийсининг «Туризм маркази»га айлантирилади
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятидаги йиғилишда ички туризмни ривожлантириш масаласи пандемия пайтида тўхтаб турган бўлса-да аҳоли бандлиги ва даромадини оширишни таъминлашда муҳим йўналиш ҳисобланишини таъкидлади.
Kun.uz мухбири хабар беришича, президент Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовга вилоятда икки ой муддат ичида ички туризм дастурини ишлаб чиқиб, дастур доирасида бошқа ҳудудлардан вилоятга ички саёҳатларни ташкил қилиш жадвалини тасдиқлатишини айтди.
Президент Хонобод шаҳрини Фарғона водийсининг «Туризм маркази»га айлантирилиши таклифини билдирган. Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси ва бошқа масъулларга Хонобод шаҳрини туризм марказига айлантириш концепцияси ва уни ривожлантиришнинг бош режасини ишлаб чиқиш топшириғи берилган.
Бундан ташқари, ер ости маъданли сув булоқлари мавжудлигини ҳисобга олиб, Хонободдан 10 гектар ер ажратилган ҳолда «маъданли сув» бренди яратилиши айтилди. Шаҳарда яна бир соғломлаштириш санаторийси ташкил этилади.
Шунингдек, Маданият вазири Озодбек Назарбековга 2020-2021 йилларда Хонободда турли фестивал ва тадбирлар ўтказиш рўйхатини шакллантириш топшириғи берилган.
Мавзуга оид
08:51
Андижонда 2,5 килограммга яқин гашиш мусодара қилинди
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
14:04 / 11.06.2026