«Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» акциядорлик жамияти «Ростсельмаш» билан ҳамкорликда қўшма маҳсулот – унумдорлиги юқори «VECTOR 410» ғалла ўриш комбайнини тақдим этади.

Комбайннинг асосий афзалликлари:

  • Ўртача ёқилғи сарфи – 1,9 л/т;
  • Қулай, шинам эргономик иш жойи;
  • Катта панорамали ойна;
  • 210 от кучига тенг двигател қуввати;
  • 6000 литр ҳажмли бункер, 5 метрли машина жаткаси;
  • Нархдаги ҳамёнбоплик.

«VECTOR 410» ўзида ишдаги универсаллик, дон ва сомонни эҳтиёткорлик билан ўриш жиҳати, созланишнинг оддийлигини мужассам этган бўлиб, аграр соҳада юқори сифатли ғалла ўриш машинаси ҳисобланади. Ушбу техника такомиллаштирилган янги авлод комбайнлари 2 йиллик иш кафолатига эга бўлиб, шу муддат давомида сиз бепул техник хизматдан фойдаланиш имконига эга бўласиз. Шунингдек, комбайннинг мустаҳкамланган, замонавий рамалари учун ҳам ишлаб чиқарувчилар томонидан 10 йил кафолат берилади.

Қувонарлиси, модернизацияланган «VECTOR 410» комбайнининг нархи 9,1 фоизга арзонлашди. Агар авваллари ушбу техника қиймати 1.078.125.000 сўмни ташкил қилган бўлса (15 фоиз ҚҚС билан), айни дамда комбайн нархи – 981.959.780 сўмга тенг (15 фоиз ҚҚС билан).

«VECTOR 410» комбайнини сотиб олиш учун муҳим 5 сабабни санаб ўтамиз:

1. Қулай молиялаштириш таклифлари. «Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техника заводи» АЖ вакиллари сизга қулай молиялаштириш бўйича ўз таклиф ва маълумотларини тақдим этади.

2. Илғор ишлаб чиқариш. 800 мм диаметрли дунёдаги энг катта юқори инерцион барабан дон ва сомоннинг мукаммал сифат билан йиғиб олинишини таъминлаб беради. Шунингдек, юқори ишлаб чиқаришни (соатига 13,5 тонна) ҳам кафолатлайди.

3. Дон сифатига кафолатланган ишонч. Яқинда ўтказилган ички тадқиқот туфайли «VECTOR 410» комбайнлари орқали йиғилган дон сифатида катта йўқотишлар ҳамда бузилишлар кузатилмагани исботланди.