Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирусда қабул қилиш хавфли бўлган дорилар маълум қилинди
Вирусолог коронавирусга чалинганлар учун қабул қилиш хавфли бўлган дори воситаларини санаб ўтди. Бу дориларни деярли ҳар бир уйдаги дори қутисида топиш мумкин.
Мутахассис бундай яллиғланишга қарши ностероид воситалар гуруҳига ибупрофен, аспирин, вольтарен, диклофенак ва напроксенни киритган.
“Бу дорилар инсон организмини вирусга янада таъсирчанроқ қилади, инфекциянинг ўпкага осон кириши учун шароитлар яратади. Бундан италиялик ва франциялик тадқиқотчилар тажрибаси дарак бермоқда”, деб айтган вирусолог Надежда Жолобак.
Шифокор, шунингдек, парацетамолни қабул қилишдан огоҳлантирган, чунки унинг коронавирусга таъсири охиригача ўрганилмаган. Мутахассис тана ҳарорати юқори бўлганда ўзини даволаш билан шуғулланмай, шифохонага мурожаат қилишни тавсия қилган. Кўрилган чоралар самарадорлиги дориларнинг тўғри тайинланганига бевосита боғлиқ. Бунда эса фақатгина шифокор ёрдам бериши мумкин.
Мавзуга оид
08:08 / 06.06.2026
Тезкор тадбирларда минглаб тақиқланган дори воситалари аниқланди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
14:32 / 22.05.2026
Қибрайда катта миқдордаги ноқонуний дори воситалари ушлаб қолинди
12:09 / 20.05.2026