Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда «Нексия-3» 11 ёшли болани уриб кетди
ЙТҲ юзасидан Шўрчи туман ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 23 май куни соат 13:00ларда, Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани, “Бўстон” М.Ф.Й. ҳудудидан ўтувчи маҳаллий автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1992 й.т. С.Х. “Нексия-3” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқараётиб, йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда, вояга етмаган, 2009 й.т. С.Т.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, пиёда 11 ёшли С.Т. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Шўрчи туман ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан белгиланган тезлик меъёрларига амал қилишларини, пиёдаларга эътиборли бўлишларини, пиёдалар белгиланмаган жойлардан йўлни кесиб ўтмасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026