Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда коронавирус туфайли мамлакатнинг ҳар бир фуқаросига 930 доллардан тўлаш бошланди
Япония ҳукумати мамлакатнинг ҳар бир фуқаросига 100 минг иена (тахминан 930 АҚШ доллари) миқдорида нафақа тўлай бошлади. Бу ҳақда сешанба куни маъмурий ишлар ва коммуникациялар бўйича вазир Санаэ Такаичи маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.
«Нафақа пулини тўлаш мамлакатнинг 1388та муниципалитетида бошланди, бу уларнинг умумий миқдоридан 79,7 фоизни ташкил этади», - дея маълум қилди у.
Апрель ойининг охирида Японияда коронавирус пандемияси шароитида мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий молиявий йил учун (2020 йил 1 апрелдан бошланди) қўшимча 25,6 трлн иена (237 млрд доллар) миқдорида бюджет тасдиқланди. Нафақа тўлаш учун маблағлар ушбу пулдан олинади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Япония ҳудудида коронавирус билан касалланганлар сони 17,3 мингдан ошди, 860дан ортиқ киши вафот этди. 14 мингдан ортиқ одам тузалди.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026