Дон сақлаш корхоналари учун янги нормалар белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2020 йилдаги «Ғалла етиштирувчи хўжаликлар ва корхоналардан сотиб олинадиган донни сақлаш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 312-сон қарори қабул қилинди.
Norma’нинг ёзишича, президентнинг 6.03.2020 йилдаги «Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4634-сон қарорига мувофиқ қуйидагилар тасдиқланди:
1. Ғалла етиштирувчи хўжаликлар ва корхоналардан сотиб олинадиган донни сақлаш тартиби тўғрисидаги низом. Ҳужжатда бошоқли донни қабул қилиш ва сақлаш майдонлари, омборлари ҳамда бошқа сиғимларга бўлган талабларни, бошоқли дон партиясини қабул қилиш, шакллантириш ва жойлаштириш, нархлар барқарорлигини таъминлашда дон сифатини назорат қилиш тартиби ҳамда донни сақлаш жараёнида техника ва саноат хавфсизлиги, санитария талаблари назарда тутилган.
2. Дон сақлаш сиғимларига хулоса бериш тартиби тўғрисидаги низом. Ҳужжатда бошоқли донни қабул қилиш ва сақлаш майдонлари, омборлари ва бошқа сиғимларига умумий талаблар белгиланган.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳар йили 1 апрелга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармаларининг хулосасига эга бўлган бошоқли дон сақланадиган корхоналар рўйхатини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиб боради.
Ҳар йили 1 майга қадар туманлар кесимида қабул қилинадиган ғалланинг ҳажмлари ва уларни сақлайдиган корхоналар рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжат 23.05.2020 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024
Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади
07:15 / 24.07.2024