Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Май ойида инфляция неча фоизни ташкил этгани маълум қилинди
2020 йилнинг май ойида истеъмол нархлари ва тарифларининг ой давомидаги ўртача ўсиш суръати 0,3 фоизни ташкил этди.
Фото: Reuters
Давстатқўм хабарига кўра, мева ва сабзавот нархларининг ўзгаришини ҳисобга олмаганда, ушбу кўрсаткич даражаси 1,0 фоизни ташкил этган.
2020 йилнинг январь-май ойлари давомида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифлар ўртача 4,8 фоизга кўтарилди.
Йиллик даврда эса (2019 йилнинг майига нисбатан) товарлар ва хизматлар нархларининг ўртача ўсиш суръати 14,0 фоизни ташкил этди.
Ўртача ойлик ИНИ ўсишини ҳисоблаш натижаларига кўра, 2020 йилнинг январь-май ойларида ушбу кўрсаткич 0,9 фоизни, 2019 йилнинг шу даврида эса 1,2 фоизни ташкил этган.
Бозорларнинг янги мева-сабзавот маҳсулотлари ҳосили билан тўйинганлиги сабабли, ушбу товарлар гуруҳи умумий нархларининг пасайишига олиб келиб, натижада жорий йилнинг май ойида озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 99,8 фоизни ташкил этди.
Ой давомида ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархлари 0,6 фоиз, хизматлар 0,8 фоизга ошган.
Мавзуга оид
09:37
Ўзбекистонга энг кўп Россиядан кўчиб келинмоқда
09:31 / 16.05.2026
Ўзбекистонда аёлларга нисбатан эркаклар сони кўпроқ — статистика
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
21:32 / 01.05.2026