08:25 / 03.06.2020
5194

Нефть нархи март бошидан бери илк бор 40 доллардан ошди

Brent нефти нархлар қулашни бошлаган 6 март кунидан бери илк бор 40 доллардан ошди. Бундан савдо маълумотлари дарак бермоқда.

Фото: Global Look Press/Daniel Radicevic

Охирги савдоларга кўра, Brent нархи 1,44 фоизга кўтарилиб, 40,2 долларга етган. WTI нефти нархи эса 2,47 фоизга қимматлашиб, бир баррели учун 37,7 долларни ташкил қилган.

Март бошида нефть нархи кескин қулаган эди. Бунга ОПЕК+ келишуви барбод бўлгани ва пандемия ортида “қора олтин”га талабнинг қисқаргани сабаб бўлган. 

12 апрелда ОПЕК+ давлатлари нефть қазиб олиш ҳажмини жорий йилнинг май-июнь ойларида 9,7 млн баррелга, иккинчи яримйилликда 7,7 млн баррелга ва шундан кейин 2022 йил апрель ойи охиригача 5,8 млн баррелга қисқартиришга келишиб олган.

Top